АсосийJamiyat

“Агробанк” Ховос филиалининг собиқ бошқарувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'“Агробанк” Ховос филиалининг собиқ бошқарувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан “Агробанк” АТБ Ховос филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлган Х.Б. “Y.T” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ жамиятга 150 млн сўм кредит ажратиш ўрнига 300 млн сўм кредит ажратиб, жамият томонидан асосий қарздорлик ва кредит фоизларининг тўланмасдан қолинишига сабабчи бўлганлиги, шунингдек ушбу кредит қарздорлигини тўлаш мақсадида ЯТТ К.га гўёки “Ёғочдан буюмлар тайёрлаш фаолиятини ривожлантириш учун” 55 млн сўм кредит ажратиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар