1

Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар медиа маркази ва Ёш журналистлар мактаби очилиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 05.03.2021, 16:06
Теглар: Ёшлар медиа маркази, Ёш журналистлар мактаби
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар медиа маркази ва Ёш журналистлар мактаби очилиши маълум қилинди

Республика бўйлаб ёшлар учун медиа марказлар ва журналистика мактаблари очилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди.

 «Ёшларнинг медиасаводхонлигини ошириш, журналистикага бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида республиканинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар медиа маркази ва Ёш журналистлар мактаби очилиши режалаштирилиб, уларнинг моддий техник базасини шакллантириш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан қарийб 2 миллиард сўм ажратилди.

Бугунга қадар мазкур лойиҳа асосида Тошкент, Наманган ва Самарқанд вилоятларида медиа марказлар ва ёш журналистлар мактаблари фаолияти йўлга қўйилиб, ҳозир ушбу даргоҳларда 1200 дан ортиқ ёшлар таълим олмоқда», – дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1