1

Жиззахда “Nexia”ни бошқариб кетаётган 11-синф ўқувчиси автоҳалокатга учради

ЖАМИЯТ 05.03.2021, 19:49
Жиззахда “Nexia”ни бошқариб кетаётган 11-синф ўқувчиси автоҳалокатга учради

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Жиззах – Пахтакор –Гагарин” 4Р-38 йўлининг 11-километрида мактаб ўқувчиси бошқарувидаги автоулов ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Роstdа” мухбири хабар берди.

Яъни “Nexia”да ҳаракатланаётган Жиззах шаҳри Мирзо Бобур номидаги маҳаллада яшовчи, ҳудуддаги ўрта умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Д.Н. бошқарувини йўқотиши оқибатида автолулов йўл четидаги бетон ариққа тушиб кетган. Ўқувчида автомашинани бошқариш ҳуқуқи ҳамда транспортга тегишли ҳужжатлар бўлмаган.

Воқеа сабаб автмашина салонидаги йўловчи, Жиззах шаҳрининг Амир Темур номидаги маҳаллада яшовчи Н.Р. ўнг ўмров суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1