АсосийSport

Ўзбекистон Суперкубогини Равшан Эрматов бошқаради

17 февраль куни “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади, деб ёзади “Сhampionat.asia”. 

Қаршининг “Насаф” ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади,

Равшан Эрматовга қанотларда Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Шерзод Қосимов. Назоратчи урганчлик Булат Галеев.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 17 февраль куни соат 15:00да “Бунёдкор” стадионида бошланади. 

 

    Бошқа янгиликлар