АсосийJinoyat

Тошкент шаҳар ИИББ қидирувдаги шахсни топишда фуқаролардан ёрдам сўрамоқда

'Тошкент шаҳар ИИББ қидирувдаги шахсни топишда фуқаролардан ёрдам сўрамоқда'ning rasmi

1993 йилда туғилган, илгари бир неча бор судланган Мелиқўзиев Жавоҳир Жаҳонгирович қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Мелиқўзиев Ж. Чилонзор, Мирзо-Улуғбек ва Яккасарой туманларида олтита ўғирликни содир этганликда гумон қилинмоқда. Гумонланувчи квартиралардан олтин тақинчоқларни ўғирлаб, у ерга кириш эшиги қулфини синдириб кириб, кейин Қўйлиқ бозорида сотган.

"Ҳурматли Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари! Aгар сизда Ж. Меликўзиевнинг қаердалиги ҳақида маълумот бўлса ёки гумонланувчига ўхшаган одамни кўрсангиз, илтимос, бизга +998998487577 ёки +998977104994 рақамлари орқали хабар беринг",–дейилади ИИББ ахборотида.  

Бошқа янгиликлар