АсосийJinoyat

Когонда жамият раҳбари ва банк мутахассиси фуқароларга расмийлаштирилган микроқарзларни ўзлаштиришди

'Когонда жамият раҳбари ва банк мутахассиси фуқароларга  расмийлаштирилган микроқарзларни ўзлаштиришди'ning rasmi

Когон шаҳрида фуқаролар  номига микроқарз расмийлаштириб ўзлаштирган жамият раҳбари ва банк мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.С.” МЧЖ раҳбари Р. М. АТ “Халқ банки” Когон филиали мутахассиси Ш.А. билан олдиндан тил бириктириб, 4 нафар фуқарога ажратилган жами 43 млн сўм кредитни жамият ҳисоб рақамига ўтказганлиги, шунингдек, 9 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабарисиз 172 млн сўм микроқарз расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.М. ва Ш.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар