1

Тошкентлик аёл навоийлик 23 ёшли қизни алдаб туркиядаги қарзи эвазига сотиб юборди

ЖИНОЯТ 16.03.2021, 10:29
Тошкентлик аёл навоийлик 23 ёшли қизни алдаб туркиядаги қарзи эвазига сотиб юборди

Навоий вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 1969 й.т. фуқаро Қ.М. Навоий шаҳрида яшаган 1998 й.т. М.Ғ.ни дастлаб, Тошкент шаҳрида жойлашган савдо дўконларида ишлатишни мақсад қилади ва алдаб олиб кетади. Бироқ, берилган ваъдалар ваъдалигича қолиб, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан нафси ҳакалак отган аёл эндигина 23 баҳорни қаршилаган қизни 2020 йилнинг октябрида И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга олиб чиқиб кетади. Аён бўлишича, аёл деган номга номуносиб Қ.М. ғаразли ва паст мақсадларни кўзлаб, ушбу давлатда мавжуд қарзи эвазига уни Туркияда яшовчи фуқароларга сотиб юборган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “з”банди (Жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1