АсосийJamiyat

Сурхондарё вилояти илмий-тажриба станцияси собиқ бош ҳисобчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Сурхондарё вилояти илмий-тажриба станцияси собиқ бош ҳисобчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан терговга қадар текширув  ўтказилди. 

Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари имлий-тадқиқот институти Сурхондарё илмий-тажриба станцияси собиқ бош ҳисобчиси М.А. ва бошқалар 123,5 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни асоссиз тайинлаш орқали ҳамда станция балансида бўлган 129,9 млн сўмлик транспорт воситаларини сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва бошқа йўллар билан ўзлаштириб, жами 264,4 млн сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар