АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг бир туманида газ ўчирилади

'Бугун Тошкентнинг бир туманида газ ўчирилади'ning rasmi

️Бугун, 19 март куни пойтахтнинг  янги ҳаёт туманининг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда. 

ЯНГИ ҲАЁТ тумани: 

соат 11:00 - 17:00  вақт оралиғида "Спутник"  5-7-15 мавзеларидаги кўп қаватли 30 та уйларнинг - 976 та аҳоли ва 11-12-13-14 мавзеларидаги "Чортоқ", "Райҳон" ва "Дарё бўйи" кўчаларидаги - 1377 та ерли хонадонлари ҳамда манзилдаги - 69 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинча тўхтатилади.        

 Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

    Бошқа янгиликлар