Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро М.Д. “Qarshi yog’ ekstraktsiya” AJ номи остида қалбаки ёрлиқлар ёпиштирилган ҳар бир қадоғи 4,2 кг бўлган 103 дона қўлбола усулда тайёрланган пахта ёғини харидорга 5,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу пахта ёғи истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш) ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






