АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими хизмат вазифаси вақтида ҳалок бўлди

'Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими хизмат вазифаси вақтида ҳалок бўлди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл патруль хизмати ходими Каирбаев Данияр Аскарбаевич хизмат вазифаси вақтида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хабар берган ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Маълум бўлишича, Данияр Каирбаев 2021 йил 21 март куни Мўйноқ туманида ўз хизмат вазифасини бажараётиб, УАЗ-3303 русумли автотранспорт воситасини тўхтатиш вақтида маст ҳолда машина бошқариб келаётган ҳайдовчи томонидан уриб юборилган. Қаттиқ тан жароҳати олган ЙПХ ходими шифохонага етмай вафот этган. 

    Бошқа янгиликлар