АсосийSUG'DIYONA

“Бир муҳаббат тарихи” сериали қаҳрамонлари ҳақида нималарни биламиз?

«Ёшлар» телеканали орқали намойиш этилаётган «Бир муҳаббат тарихи» сериалининг бош роль ижрочилари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.   

“Меҳнат қилсангиз бойликка эришасиз”
– Дўстларингиз Асми деб мурожаат қилишлари ростми? 

– Ҳа! Яқинларим учун Асмиман. Кинода эса Асмита Суд деб тўлиқ исм-шарифим ёзилади. 
– Хорижий тилларга қизиқишингиз ҳақида сўрасак?
– Ҳинди ва инглиз тилларида сўзлаша оламан. 
– Сиз учун иделингиздаги инсон?
– Онам ва актриса Кажол! Уларга ҳамиша ҳавас қилганман. 
– Севимли машғулотингиз...
– Мусиқа тинглашни, фильмлар томоша қилишни ва дунё бўйлаб саёҳат қилишни ёқтираман. Албатта, бўш вақтим бўлса-да. Кўпинча бунинг акси бўлади (кулади).
– Ёрқин рангларни ёқтирар экансиз? 
– Қора ва кулрангни жиним суймайди. Кўзга ташланувчи ранглар эса кайфиятни кўтаради.
– «Онам тайёрлаган таомлардан бошқасини тан олмайман» бу сизнинг гапингизми? 
(кулади) қаердан билдингиз?!Чиндан ҳам онам пиширган таомларни жуда яхши кўраман. Айниқса, Химачал-Прадешск ошхонасининг егуликлари жону – дилим. Волидам жуда пазанда аёл! 
– Қайси актёрларнинг ижодини мунтазам кузатиб борасиз? 
– Амир Хон, Ранбир Капур, Том Круз, Брэд Питт, Карина Капур ва Кажол – булар менинг севимли актёр ва актрисаларим. Жулия Робертс, Мерил Стрип, Энн Хэтэуэй ижодига ҳам қизиқаман. 
– Сизни таъсирлантирган фильм қайси? 
– «Бенжамин Баттоннинг сирли воқеаси». Бу картинани неча маротаба томоша қилган бўлсам, ҳар сафар йиғлайман. 
– Ўзингиздан мамнун бўласиз...
– Уринишларимни кимдир эътироф қилса, мақташса жуда қувонаман. Ахир рағбат «ўстиради» да. 
– Аёл учун энг чиройли либос? 
– Сари! 
– Иккисидан бирини танланг: омадми ёки бойлик? 
– Омад! Меҳнат қилсангиз бойликка эришасиз! 

ПЕРЛ В ПУРИ: ОНАМНИНГ ДУОСИ ЁРДАМ БЕРДИ!

  • 1989 йил 10 июлда Ҳиндистоннинг Чхиндвара вилоятида туғилган. Ўсмирлик йиллари Аграда ўтган. 
  • Модель ва актёр.
  • Ҳиндистоннинг ёш, умидли актёрларидан бири бўлган Пирл В Пурининг кичик интервьюсидан парча келтирамиз. 
  • Актёр бўлишингизга отангиз қарши  чиққани ростми? 
  • Ҳа рост. Отам танловимни қабул қилмади. У киши унинг бизнесини давом эттиришимни истаганди. Бахтимга онам мени тушунди ва қўллаб-қувватлади. Унинг дуоси билан ўрнимни топаяпман. 
  • Асмита Суд билан муносабатларингиз ҳақида...
  • Асми билан дўстмиз. Экрандаги жуфтликлар ҳақида гап-сўз бўлиши тайин. 

«Бир муҳаббат тарихи» сериали Пурига кутилган машҳурликни олиб келди. Журналистларнинг «Аградан келган йигит Мумбайда ўзини қандай хис қилаяпти?» деган саволига «Катта шаҳарга ёлғиз ўзи келган боладек сезаяпман ўзимни. Салобати босаётгани рост. Одамлар, айниқса кўча-куйдагиларнинг нигоҳидан ноқулай ҳолатга тушаяпман. Лекин ўзим шуни истагандим. Ёқаяпти.» деб жавоб берганди.

    Бошқа янгиликлар