«ТОМИР КЕНГАЙИШИ ТУҒРУҚҚА ТАЪСИР ЭТАДИМИ?»

САЛОМАТЛИК 22.02.2016, 17:04
«ТОМИР КЕНГАЙИШИ ТУҒРУҚҚА ТАЪСИР ЭТАДИМИ?»

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигидаман. Бир неча кунлардан буён қовуқнинг пастки қисмида оғриқ сезаётгандим. Шифокорга учрашсам, ушбу аъзода вена қон томирининг кенгайиши борлиги аниқланди. Шунақаси ҳам бўладими, деганча буюрилган муолажани бажараяпман. Бироқ ҳавотирим бор, бу ҳолат туғруқ вақти муаммо бўлмасмикан? 

Озода, Тошкент вилояти 

Саволга олий тоифали акушер-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВА жавоб беради: 

Ҳомиладор аёл организмида туғруққа қадар турли ўзгаришлар содир бўлишидан хабарингиз бор. Оғир юк кўтариш, вена деворларининг туғма сустлиги, ҳомилали бачадоннинг таъсирида кичик чаноқ веналарида қон димланиб, варикоз кенгайиш келиб чиқиши шулар жумласидандир. Жинсий аъзодаги вена томирининг кенгайиши одатда ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида юз бериб, енгил, ўрта ва оғир даражаларга бўлинади. Шифокор кўригидан ўтган бўлсангиз, демак, зарур муолажа белгиланган. Қўшимча тарзда, туғруққача тақиладиган бандажларни тавсия этган бўлардим. Шу билан бирга организмни  зўриқтирмасликка  диққат қилинг. Кенгайган вена томири енгил ёки ўрта даражада бўлса, туғруқ жараёнлари табиий йўл билан ўтказилади. Борди-ю вена томирининг кенгайиши оғир даражада бўлиб, оғриқ билан кузатилаётган бўлса, кесарча кесиш усули қўлланилиши ҳам мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1