"Қамчиқ" довонида қор ёғиб автомобиль йўлида музламалар юзага келиши кузатилмоқда. Бу ҳақда хабар берган ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларни хушёрликка чақирмоқда.
"Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз", дейилади хабарда.






