Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал дастлабки ўйинида "Арсенал" ўз майдонида "Барселона" футболчиларини қабул қилди. Мазкур ўйинда каталонияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашув қаҳрамони Лионель Месси бўлди. Ўйиннинг 71-дақиқасида аргентиналик ҳужумчи ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада у 11 метрлик жарима зарбасини бехато бажаради ва жамоасини ғалабасини таъминлади.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.
Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал.
Арсенал – Барселона 0:2
Голлар: Месси, 71, 83 (пен)
Арсенал: Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Рэмзи, Коклен (Фламини, 82), Озил, Окслейд-Чемберлен (Уолкотт, 50), Санчес, Жиру (Уэлбек, 72).
Барселона: тер Штеген, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич, Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Монреаль - Пике





