Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон делегациясининг Қатарга амалий ташрифи тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Қатар давлатида бўлади.
Бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.