1

Ўзбекистонда яна 27 591 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди, энг фаол вилоят...

ЖАМИЯТ 20.04.2021, 09:15
Ўзбекистонда яна 27 591 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди, энг фаол вилоят...

Кеча, 19 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  жами 27 591 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.  Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 430 727 нафарга етди, дея хабар қилди ССВ. 

 19 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

-Фарғона вилояти (4320 нафар),

-Самарқанд вилояти (3971 нафар)

-Наманган вилояти (3313 нафар) банд қилди.  

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

-Фарғона вилоятида 62849 нафар,  

-Андижон вилоятида 45182 нафар,  

-Наманган вилоятида 43977 нафар,  

-Самарқанд вилоятида 40149 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1