АсосийJinoyat

Тошкент вилоятида 75 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган "прокуратура ходими" ушланди

'Тошкент вилоятида 75 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган "прокуратура ходими" ушланди'ning rasmi

Жорий йил 15 апрель куни Бош прокуратура Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Департамент ходимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро А.Ж. ўзини Бош прокуратура Департаментида, яқин қариндоши эса Бош прокуратурада юқори лавозимда ишлашини қайд этиб,  фуқаро Б.Ю.дан Тошкент вилояти ҳудудида 1,5 гектар ер майдони ажратилишида тегишли қарор чиқартириб беришни ваъда қилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига шу кунга қадар 51.100 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 24.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Таъкидлаш керакки, гумонланувчи А.Ж. муқаддам Жиноят Кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун қидирувда бўлган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумондор шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар