Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков қуйидагича жавоб берди:
" – Хабарингиз бор, аҳолининг 65 ёшдан юқори бўлган қисми ва тиббиёт ходимлари юқори хавф ости гуруҳига мансуб деб белгиланган. Шу боис ҳам биринчи галда айнан уларни коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари билан қамраб олишга эътибор қаратилмоқда. Рўза кунлари бошлангунга қадар ҳақиқатдан ҳам 65 ёшдан катта бўлган аҳолининг эмланиш даражаси нисбатан юқори рақамларда бўлиб турди. Рўза кунлари ва рўза тутиш билан боғлиқ ҳолда ушбу ёш қатламининг коронавирусга қарши эмланиш даражаси бирмунча пасайди. Бироқ, ушбу аҳоли қатламининг эмланиши давом этмоқда. Бугунги кунга қадар эмланганларнинг қарийб 50 фоизи айнан шу ёшдаги аҳоли қатламига тўғри келади", — деди Нурмат Атабеков.






