Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Халқ банк” шаҳар филиали бўлим бошлиғи Б.У. таъминотчи “Q.Q.”, “Q.M.” фермер хўжалиги раҳбарлари билан олдиндан тил бириктириб, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 15 нафар фуқаролар номига наслли чорва моллари етказиб бериш ва иссиқхона қуриш учун ажратилган 460,5 млн сўм мақсадли кредит маблағларини нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Худди шундай, АТБ “Агробанк” Марғилон шаҳар филиали мансабдор шахслари 3 нафар фуқароларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз 122,7 млн сўм кредит маблағларини сохта ҳужжатлар орқали расмийлаштириб, кредит маблағларини “G.F.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.