Бугун кўпчилик “тадбиркор”лар ёлғончиликни ўзларига касб қилиб олган. Улар фибиргарлик йўллари билан кўпчилик инсонларнинг сарсон-у саргардон бўлишларига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига автолизинг компанияларидан азият чекаётган юртдошларимиз томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати ходими Шаҳбоз Абдусатторов хабар берди.
Улардан бири Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Эргашевадир.
Истеъмолчи, 2020-йилнинг 13-август куни куни “Умид автолизинг” МЧЖ орқали муддатли тўлов эвазига NEXIA 3 русумли автомобил харид қилиш мақсадида шартнома икки томонлама шартнома имзолайди
Шартномага биноан МЧЖ ҳисоб рақамига бошланғич тўлов сифатида 44 307 000 сўм бошланғич тўлов амалга оширилган. Машинани оладиган фурсат келиб, ўтиб кетса ҳамки, автоуловдан дарак бўлмаган.
Истеъмолчи бу борада бир неча маротаба тадбиркорга мурожаат қилганда ҳеч қилган бўлсада турли баҳоналар орқали Аммо улар ваъдасида турмаган, пулни ҳам шартнома муддати тугаган бўлсада қайтариб беришни исташмаган.
Мазкур мурожаат тегишли тартибда ўрганилиб, “Умид автолизинг” МЧЖ ва фуқаро ўртасида тузилган лизинг шартномаси бекор қилинди ва автомашинани сотиб олиш учун тўланган пул истеъмолчи фойдасига ундириб берилди.
Таъкидлаш жоизки, шу вақтгача Федерацияга автолизинг компаниялари кирдикорлари билан боғлиқ юзлаб мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг барчаси истеъмолчилар хоҳишига кўра машинани олиб бериш ёки бошланғич тўловни қайтариб олиб бериш билан истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган.






