АсосийJamiyat

Россияда 3 ёшли фарзанди билан бошпанасиз қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

'Россияда 3 ёшли фарзанди билан бошпанасиз қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Россия Федерацияси Ростов-Дон шаҳрида ишлаш имконияти чекланиб, бошпанасиз қолган самарқандлик Д.К ва унинг 3 ёшли фарзанди И.Х Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги  маълум қилди. 

Аёл Халқаро миграция ташкилот (ХМТ)нинг маблағлари ҳисобидан ва Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги консуллик идораси кўмагида қайтарилган.  

Молиявий қийин аҳволда қолган фуқарони Самарқанд халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари кутиб олди ва фуқаро яшаш манзилига кузатилди.

    Бошқа янгиликлар