1

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

ЖАМИЯТ 23.04.2021, 15:25
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

Қисқа вақтга ҳаво совуқ бўлганидан сўнг, бугун ва дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабар берди.
Бугун республиканинг кўпчилик вилоятларида ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда, ҳароратнинг кундузги максимуми 23-25° ни, баъзи жойларда 8-30° гачани ташкил этмоқда.
Эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади. Ёмғир кутилмайди ва ҳарорат деярли ўзгармайди.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади. Кундуз кунги ҳарорат 27° га, жанубда ва чўл ҳудудларида 30° га етади.
Эслатиб ўтамиз, энг илиқ йилларда ушбу кунлардаги ҳаво ҳарорати 32-35°, жанубда 36-38° бўлган.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1