1

"Манчестер Сити" Англия Лига Кубоги соҳибига айланди

СПОРТ 29.02.2016, 11:27
"Манчестер Сити"  Англия Лига Кубоги соҳибига айланди

Англия Лига Кубоги финалида "Ливерпуль" жамоаси "Манчестер Сити" билан ўзаро баҳс олиб борди. "Уэмбли" стадионида ўтган шиддатли ўйинда "шаҳарликлар" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Кубокни қўлга киритишди. 

Асосий вақтда 1:1 ҳисоб қайд этилди. Экстра таймда ҳисоб ўзгармади ва "футбол лотореяси"да "Манчестер Сити" 3:1 ҳисобида ютди. Шу тариқа, Мануэль Пеллегрини шогирдлари мавсумдаги илк совринга эга бўлишди. 

Ливерпуль – Манчестер Сити 1:1 
Пенальтилар серияси: 1:3

  • Голлар: Коутиньо, 83 - Фернандиньо, 49
  • Ливерпуль: Миньоле, Сако (Туре, 25), Морено (Лаллана, 72), Клайн, Хендерсон, Жан, Лейва, Коутиньо, Милнер, Фирмино (Орижи, 80), Старриж.
  • Манчестер Сити: Кабальеро, Компани, Клиши, Санья (Сабалета, 90), Отаменди, Фернандиньо, Фернандо (Навас, 90), Туре, Сильва (Бони, 110), Стерлинг, Агуэро.
  • Огоҳлантиришлар: Клайн, Морено, Коутиньо, Жан, Лаллана - Фернандо, Компани, Отаменди, Туре

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1