“Барселона” жамоаси Испания чемпионати 26-турида “Севилья” клбуини 2:1 ҳисобида таслим қилиб, мағлубиятсиз серияни 34 ўйинга етказди.
Шу тариқа, каталон клуби барча турнирларда ўтказилган сўнгги 34 учрашувни мағлубиятсиз ўтказишга муваффақ бўлди. Жамоа 28 та ғалаба ва 6 та дуранг қайд этганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
“Барселона” 1988/89-йилги мавсумда “Реал Мадрид” клуби томонидан қайд этилган давомийлиги 34 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни такрорлашга муваффақ бўлди.





