АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудда энг кўп сабзавотлар етиштирилаётгани маълум қилинди

'Ўзбекистоннинг қайси ҳудудда энг кўп сабзавотлар етиштирилаётгани маълум қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-чораги давомида республикамизда 65 721 тонна сабзавотлар етиштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 105,0 % га тенг.  

 2021 йилнинг 1-чорагида етиштирилган сабзавотларнинг 11,9 % фермер хўжаликлари, 67,3 % деҳқон хўжаликлари ва 20,8 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавотлар ҳажми:

  • Қорақалпоғистон Р. – 617 тонна
  • Андижон вилояти – 3 809 тонна
  • Бухоро вилояти – 4 994 тонна  
  • Жиззах вилояти – 984 тонна  
  • Қашқадарё вилояти – 3 202 тонна  
  • Навоий вилояти – 2 587 тонна  
  • Наманган вилояти – 2 030 тонна  
  • Самарқанд вилояти – 2 910 тонна  
  • Сурхондарё вилояти – 19 346 тонна  
  • Сирдарё вилояти – 1 236 тонна  
  • Тошкент вилояти – 13 808 тонна  
  • Фарғона вилояти – 7 423 тонна  
  • Хоразм вилояти – 2 775 тонна

    Бошқа янгиликлар