АсосийJamiyat

Ташкилот ёки давлат органи мутахассислари журналист саволига жавоб бермаса қонун бўйича қандай чора кўрилади?

'Ташкилот ёки давлат органи мутахассислари журналист саволига жавоб бермаса қонун бўйича қандай чора кўрилади?'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган  брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева ахборот олиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидалар тўғрисида маълумот берди.

" Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунга кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик - БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади", - деди Севара Ўринбоева.

 

    Бошқа янгиликлар