2021 йил 4 май куни соат 15:00ларда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариб, кучли ёмғир ёғганлиги сабабли, Ургут туманининг ички йўлидан оқиб ўтувчи сой олдида қўл тормози тортилмаган ҳолатда турган "Damas" русумли автотранспорт воситаси сойга ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса содир бўлган вақтида автомашина ичида ҳеч ким бўлмаган.
Транспорт воситаси кўтарма кран ёрдамида сойдан олиб чиқилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ барча ҳайдовчиларни ҳушёр бўлишга чақиради.






