АсосийJamiyat

“Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-ҳафталигининг тўртинчи кунида нималар кутилмоқда?

'“Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-ҳафталигининг тўртинчи кунида нималар кутилмоқда?'ning rasmi

Ёшлар ижод саройи”да ЎзЭОАВМА ташаббуси билан бир қатор давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида 3 май куни иш бошлаган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-ҳафталиги давом этмоқда.

Бугун, 6  май куни медиа-ҳафталик доирасида, хорижий ва маҳаллий тележурналистлар томонидан олиб борилаётган маҳорат дарслари ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Германиялик медиа-эксперт Рене Фалькнер, россиялик тележурналист Борис Мақсудов, ўзбекистонлик таниқли телебошловчилар  Бахтиёр Тўрахонов, Амирхон Умаров, телеоператор Ботир Бозорбоев, монтажчи Камилла Юсупова, СММ ва пиар бўйича мутахассис Жалолиддин Мирзаев гуруҳларидан энг иқтидорли  қатнашчилар сараланади. Мазкур гуруҳлардан танлаб олинган ёшлар ЎзЭОАВМАга аъзо телерадиоканалларда шартнома асосида ўз фаолиятларини давом эттиришлари мумкин.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва мамлакатимиздаги Гёте институти ҳамкорлигида “Шум бола-2021” VII халқаро кинофестивалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик ва германиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган, болалар ва ўсмирлар ҳаётига оид фильмлар ёш томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Бугун машҳур кинорежиссёр Ким Штробле томонидан суратга олинган “Медисон” бадиий фильми ҳам ўзбек тилида намойиш қилинади.  

Шунингдек, “Ёшларни  қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида  Ўзбекистон Республикаси кинематография агентлигининг ёш киноижодкорларини тақдирлаш, питчинг асосида танлаб олинган кинолойиҳалар учун давлат грантлари тақдимотини ҳам ўтказиш кўзда тутилган.  

Дастур сўнгида ёш кинорежиссёр Маҳлиё Асқаралиеванинг “Лола. Қуёш ва мен” қисқа метражли фильми премьераси бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар