АсосийSport

Хамес Родригес полиция ходимларига бўйсунмагани учун жаримага тортилди

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Испания полициясига бўйсунмаганлиги учун жаримага тортилди. 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг бошида колумбиялик футболчи жамоа машғулотларига келиш учун ўзининг машинасида 200 км/соат тезлик билан ҳаракатланган. Буни пайқаган полиция хизмати унга тўхташ учун ишора қилган, бироқ Хамес тўхтамаган. 

Колумбиялик футболчи ушбу вазиятни ўғрилик дея баҳолаган. Унинг Ватанида бундай ҳолатлар кўплаб учраб туради. Шунга қарамай, Хамес 10 минг евро  миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар