1

Солиқ қўмитаси Кушербоевга қарши судга берган даъво аризасини қайтариб оладиган бўлди

ЖАМИЯТ 11.05.2021, 13:00
Солиқ қўмитаси Кушербоевга қарши судга берган даъво аризасини қайтариб оладиган бўлди

Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев билан учрашув бўлиб ўтган.  

Музокаралар давомида юзага келган вазият муҳокама қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Кушербаев Расул Хидралиевич устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризасини киритган эди.

Хабарда маълум қилинишича, ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланиб, масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1