1

Христианларнинг “Ота-оналарни хотирлаш” куни муносабати билан Тошкентдаги қабристонларга борадиган автобусларнинг сони кўпайтирилди

ЖАМИЯТ 11.05.2021, 13:48
Христианларнинг “Ота-оналарни хотирлаш” куни муносабати билан Тошкентдаги қабристонларга борадиган автобусларнинг сони кўпайтирилди

2021 йил 11 май куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан  Тошкентда 15 та автобус ва 4 та вақтинчалик йўналишлар йўлга қўйилди. Бунга сабаб Христиан дини вакилларининг “Ота-оналарни хотирлаш” (Родительский день) тадбирлари ўтказилиши сабаб бўлган. Шу муносабати билан, аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ушбу чоралар кўрилган. Мазкур йўналишлар 7:00 дан - 18:00 га қадар ҳаракатини давом эттиради. Бу ҳақда жамият Ахборот хизмати маълум қилди.

Қабристонлар йўналиши:

1. К-1 (Машинасозлар метроси-1-сонли қабристон (Боткина)

2. К-2 (Олмазор метроси-2-сонли қабристон (Дўмбиробод)

3. К-3/1 (Буюк ипак йўли метроси-3-сонли қабристон (Ўртасарой)

4. К-3/2 (Қўйлиқ деҳқон бозори-3-сонли қабристон (Ўртасарой)

Айни вақда, Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг инспекторлари томонидан назорат тадбирлари амалга оширилиб борилмоқда автобуслар меъёридан ортиқ турмаслиги, белгиланган оралиқ масофасига қатъий риоя қилиниши назорат қилиниб, йўловчилар билан ижтимоий масофа сақланиши юзасидан тарғибот ишлари амалга ошириб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1