Баланд пошна туфли кийган қизлар Сочи тоғларида ўтказилган югуриш мусобақаларида қатнашишга таклиф этилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Бу ерда халқаро хотин-қизлар куни 7 мартдан бошланади. Аёлларни бир қанча сюрпризлар – гўзаллик салонлари, савдо дўконлари, тоғда жойлашган ресторанлар, турли шоулар кутади. Югуриш мусобақаларида 10 см.дан баланд туфли кийган қизлар қатнашишлари мумкин. Мусобақа қатнашчиларига 8 март куни трассанинг ўзида атиргуллар совға қилиниши кўзда тутилган. Бундан ташқари Сочи тоғларида това ирғитиш ва қордан қорбобо ясаш каби ҳазил мусобақалар ҳам ўтказилади.





