1

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди

ЖАМИЯТ 19.05.2021, 19:20
Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди.

 Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳудудда педагогика, иқтисодиёт, транспорт логистикаси соҳаларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.  

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

 Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида тенг улушда қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Филиал вилоятнинг Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Иштихон ва Нуробод туманларидаги мактаблар, ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитувчиларга доимий равишда илмий-методик ёрдам кўрсатиб боради.

 Филиални салоҳиятли профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш мақсадида республиканинг етакчи ОТМларида тегишли соҳалар бўйича 2021/2022 ўқув йилидан магистратурада ва 2022 йилдан таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлаш чоралари кўрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1