1

Картошканинг фойдали хусусиятларини биласизми?

САЛОМАТЛИК 09.03.2016, 16:55
Картошканинг фойдали хусусиятларини биласизми?

•  Ушбу маҳсулот калий моддасига бойлиги сабаб организмдан ортиқча туз ва сувни ҳайдайди, бу эса модда алмашинувини яхшилайди. Шунинг учун ҳам парҳез пайти жуда фойдали, фақат меъёрни унутманг. Чунки жуда калорияли маҳсулот бўлгани учун семизликка мойил одамларга уни камроқ ейиш тавсия этилади.

•  Терида аллергия сабабли пайдо бўлган доғлар, куйиш жароҳатлари, майда томирлар ёрилиши оқибатида юзага келган кўкаришларни ҳар куни хом картошка бўлаги билан артинг. 

•  Картошка шарбатини сабзи, сельдерей илдизи шарбатларига қўшиб истеъмол қилсангиз, овқат ҳазм қилиш яхшиланади ва асабий таранглик йўқолади. 

•  Юрак фаолияти яхшиланиши учун кунига уч маҳал оч қоринга 100 мл. картошка шарбати ичсангиз (уч ҳафта давомида), сўнг 1 ҳафта танаффус қилиб, яна шу даволаш курсини такрорлаш мумкин. 

•  Қабзиятда эрталаб оч қоринга 1 стакан хом картошка шарбати ичиш фойдали. Кейин ярим соат ўринда қимирламай ётасиз. Бир соатдан сўнг нонушта қилиш мумкин. Муолажани 10 кун кетма-кет такрорласангиз, бу муаммодан бутунлай халос бўласиз.

•  Тирноқларингиз ҳам мустаҳкамланади. 

•  Ҳар куни қуюқ картошка қайнатмасидан ичиб туриш орқали энг кучли замбуруғли касалликларни ҳам енгиш мумкин. 

•  Қон босими ошганда газ печида пиширилган картошкани пўсти билан ейиш керак. 

•  Ошқозон ва 12 бармоқ ичак ярасида тозаланган картошкани сирланган идишда тузсиз сувда қайнатилади. Қайнатмани ҳар куни 3 маҳал ярим стакан-бир стакандан ичиб туриш керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1