Самарқанд вилояти Самарқанд туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 21 май куни тунги соат 3:30 ларда Кобальт ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида ўзидан олдинда кетаётган Камазга бориб урилган. Натижада, машинада ёнғин чиққан ва оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
26.05.2021 17:48
Самарқандда хайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор...






