Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати "Даракчи"га маълум қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йилнинг 1 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ва ҳудуд учун зарур бўлган тор мутахассисларни тайёрлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан етарли миқдорда грант маблағлари ажратилиши, мазкур грант асосида таълим олган шифокорларга тегишли вилоятга бориб, уч йил ишлаб бериш мажбуриятини юклаш вазифалари белгиланган эди.
Топшириққа асосан Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 27 майдаги 197-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.
Хусусан, контракт асосида тиббиёт олийгоҳларида ва Республика ихтисослаштирилган илмий марказларида ўқиётган 186 нафар клиник ординаторлар ва магистрлар рўйхати шакллантирилди. Биринчи босқичда 70 нафар клиник ординаторлар ва магистрларнинг тўлов контракт суммаларини тўлаб бериш ишлари бошланди", - дейилади хабарда.






