Сиз севиб томоша қилаётган сериалнинг воқеалар ривожи билан таништиришда давом этамиз. Кхуши ва Арнав муносабатларида кескин бурилиш. Дил изҳори, уюштирилган жиноят ва тўй!
• Нанининг Райзадлар оиласи билан алоқани узиши ҳақидаги пўписаси Манорамага таъсир кўрсатиб, Пайялни қабул қилишга рози бўлади. Арнав, Кхушининг жароҳатидан ҳавотирда. Юзага келган вазият уларни яқинлаштирадими?
• Арнав, Кхушиннинг жароҳатини боғлайди. Уларнинг бирга қайтгани Шьямнинг ғашини келтиради. Анжали ва Нани эса иккисининг муносабатидан хурсанд. Кхуши, Арнав томонидан сотиб олинган билакузукни топиб олиб, ҳушидан кетади.
• Билакузукларни Кхушиннинг қўлида кўрган Арнав жуда хурсанд. Аммо сир бой бергиси йўқ. Кхуши, Арнавнинг жахлини чиқариш учун Анжали билан билакузуклар маъқул келмаганини ҳақида суҳбатлашади.
• Келин либосини олиб бориш баҳонасида Арнав, Кхуши билан учрашиб қолади. Нигоҳлар тўқнашиб, иккиси ҳам ажиб туйғулар асирига тушиб қолади. Анжали автомобилининг тормозини ишдан чиқарган Шьям, яна жиноят режасини тузмоқда. Нима учун у Анжалига қасд қилмоқчи?
• Меҳмонларга таомларни улашишда кўмаклашаётган Арнав, Кхушинни ҳайрон қолдиради. Кхуши, Райзадлар хонадонига қариндошларини олиб келиб, уларни Нани билан таништиради. Шьям, Анжалининг ўлимини кутмоқда. Арнав, Кхушинга севги изҳор қиладими?
• Пайял унинг учун тайёрланган нарсаларни кўриб, кўнгли бўшаб кетади. Арнав, Кхуши билан суҳбатлашиб олмоқчи. Нани, Анжалига қўнғироқ қилиб, тезроқ уйга қайтишини сўрайди. Йўл-йўлакай Анжали машина бошқарувини йўқотади. Шьям, Анжалининг тазиясига ўзини тайёрламоқда. Анжали омон қолармикан?
• Акаш тўйдан кейинги ҳаётини ўйлаб, саросимага тушган. Нани, Анжалининг автоҳалокатга учраганидан хабар топиб бу ҳақда Арнавга айтади. У воқеа жойига кетади. Аммо энди кеч эмасми?
• Арнав, Анжалининг жароҳатини боғлайди. Шу орада Кхушига бўлган муносабатлари ҳақида гапирмоқчи бўлади. Хабарни ўқиган Кхуши катта йўлга чиқиб, Арнавни кутиб олмоқчи эди. Бироқ уни Шьям қарши олиб, қучоқлайди. Кхуши унинг бағридан отилиб чиқиб, қочишга ҳаракат қилади. Шу пайт уларни Арнав кўриб қолади. У бунга қандай муносабат билдиради?
• Шьямнинг Кхушига дил изҳорини эшитган Арнав тушкунликка тушган. Бироқ Кхуши унинг севгисини рад этиб, мендан узқроқ юр дейди. Анжалининг тирик қолгани Шьямни таажжубга солади. Ахир у тазия билдиришга шай эди-да.
• Анжали фарзанд кутаётгани ҳақида Арнав ва Шьямга маълум қилади. Шьям, бўлажак онага ғамхўрлик қилишни зиммамга оламан дейди. Бу орада Кхуши, Шьям тўғрисидаги ҳақиқатни Арнавга айтишга шайланади. Акаш ва Пайял тўйга ҳозирлик кўришаяпти.
• Арнав кириб келиши билан Пайял ва Акаш бир-бири билан гулчамбар алмашишади. Арнав, агар Кхушин айтганимга кирмаса тўйни тўхтатаман дейди. Кхуши рози бўлади. Иккисининг келин-куёв сифатида чиқиб келиши йиғилганларни шошириб қўяди. Анжали ва Нани даб-дурустдан уюштирилган тўйнинг сабабини тушунтиришни талаб қилиб, Арнавни сиқувга олишади. Аммо у жим...





