АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга оширишнинг янги тизими маълум қилинди

'Ўзбекистонда қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга оширишнинг янги тизими маълум қилинди'ning rasmi

Бугун АОКАда Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Даврон Милиев иштирокида қурилиш соҳасидаги электрон тендер савдоларига бағишланган брифинг ўтказилди.

Бугунги кунда қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг янги тизими жорий этилди, яъни:

  • қурилиш соҳасидаги давлат харидларини ўтказишда танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмаслиги;
  • электрон танлов (тендер) савдоларини амалга ошириш учун танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ҳамда уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилиши;
  • танлов савдоларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми қурилиш-пудрат ташкилотларининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 1,5 бараваридан ошган оферентлар иштирок этмаслиги;
  • танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилиши белгиланди.

Электрон тендер савдолари платформаси “Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Маркази” томонидан ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди. Ушбу платформа қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги тизимига боғланган бўлиб, объектларнинг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги асосида автоматик тарзда саралаб танловда иштирок этиш имконини беради.

Шунингдек, оферентларнинг умумий баллари йиғиндиси платформа томонидан автоматик режимда ҳисоб-китоб қилинади. Унда оферентнинг рейтингдаги бали, ишни бажариш муддати ва нарх таклифи ҳисобланади.

 Ҳозирги кунда тендер платформасида умумий 6045 фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Шулардан 140 таси буюртмачилар, 65 та тендер консалтинг марказлари ва 5900та қурилиш-пудрат ташкилотлари.

Бугунги кунда электрон тендер платформада ҳар-хил молиялаштириш манбалари ҳисобидан 1949 та объектлар бўйича эълонлар жойлаштирилган бўлиб, шундан умумий бошланғич қиймати 5,7 трлн. сўмлик 1351 та объектлар бўйича савдолар бўлиб ўтган ва якунланган. Савдолар натижасида объектларнинг умумий шартнома қиймати 5,22 трлн. сўмни ташкил этиб, 0,477 трлн. сўм маблағ иқтисод қилинган.  

Инвестиция дастурига киритилган объектлардан 1421 таси бўйича эълонлар электрон тендер порталига жойлаштирилган бўлиб, шундан 1241 таси бўйича пудратчилар аниқланган. Электрон тендер бўлиб ўтган объектларнинг умумий бошланғич қиймати 4,41 трлн. сўмни ташкил этган. Савдолар натижасида объектларнинг умумий шартнома қиймати 4,04 трлн. сўмни ташкил этди. Иқтисод қилинган маблағ қарийб 400 млрд. сўмга яқин бўлди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар