1

Наманганда фуқаронинг электр ҳисоблагич қарздорлиеларини ноқонуний "ўчириб" бермоқчи бўлган ҳодим қўлга олинди

ЖИНОЯТ 11.06.2021, 14:22
Наманганда фуқаронинг электр ҳисоблагич қарздорлиеларини ноқонуний "ўчириб" бермоқчи бўлган ҳодим қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар қилишича, Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Поп тумани электр тармоқлари корхонаси ходими Ф.М. фуқаро Ш.нинг хонадонига янги электр ҳисоблагич ўрнатиб қўйганлиги ҳамда электр тармоғига қайта уланиш тўлови билан дастлаб 2,1 млн сўм, кейинчалик 4,7 млн сўм қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериш ҳамда янги абонент дафтарчасини очиб бериш эвазига 2,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1