“Манчестер Юнайтед” жамоаси Шимолий Американинг нефт қазиб олиш билан шуғулланувчи Gulf Oil International компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, келишув 3 йилга мўлжалланган. Битимнинг молиявий шартлари ҳақида эса ҳозирча маълумот берилмаган.
Gulf Oil International компаниясининг асосий мақсади, клубнинг Осиё минтақасидаги мухлисларига ўз маҳсулоти ҳақида батафсил маълумот бериш ва шу орқали янги сегментга кириб боришдан иборат.





