«Менинг юртим» канали орқали намойиш этилаётган «Муҳаббат тафти» сериалининг воқеалар ривожи билан таништиришда давом этамиз. Сериал қаҳрамонларини қандай саргузаштлар кутмоқда? Барчасини биргаликда кузатамиз.
• Арнав бўлаётган воқеаларга изоҳ беришдан қочиб хонасига қулфланиб олади. Кхушини деб Гупталар оиласи Манорамадан ҳақорат эшитади. Нани ва Анжали ҳам Кхушинни сиқувга олишади. Кхуши вазиятга ойдинлик киритиш учун Арнавга юзланади. У ўзини қандай тутади?
• Ҳатто Пайял ҳам Кхушидан юз ўгирди. Атрофдагиларнинг муносабатидан чарчаган Кхуши Арнавдан нажот кутмоқда.
• Райзадлар хонадонида Кхушини тушунишмайди. Шьям уни хиёнатда айблайди. Бу орада Нани бетоб бўлиб қолади.
• Анжали оиласидагиларга Арнав ва Кхуши, барча расм-русумларга амал қилган ҳолда никоҳдан ўтишлари кераклигини айтади. Кхушига келинлик либосини бериб, тўйга ҳозирлик кўр дейди. Кхуши нима қилишни билмай қолади. Арнав никоҳ маросимларининг бирини бажариб, Кхушини кўтарганча уйга олиб киради.
• Анжали Кхушини Арнавнинг хонасига кузатиб боради. Арнав ҳамманинг кўз ўнгида ўзингни бахтиёрдек тут деб айтади. Совуқдан қалтираётган Кхушига Арнав ёпинчиқ тутқазади. Эрталаб Анжали Кхушини ошхонага бошлаб боради. Манорама бу ишга қаршилик кўрсатади. Райзадлар оиласи Кхушини келин сифатида қабул қиладими?
• Манораманинг кузатувини сезиб қолган Арнав ва Кхуши ўзларини севишганлардек тутишади. Зиёфатга борган Арнав улар ҳақида турли миш-мишларни тарқатаётганларга қарата қўпол сўзлар айтади.
• Мадхумати Пайялни уйга олиб кетади. Кхуши Пайялга далда беришни истайди. Аммо вазият ҳали ҳам қалтис. Кхушига қулоқ солишармикан?
• Мадхуматининг уйида Кхуши йиғилганлардан узр сўрайди. Бошпана излаб Кхуши ибодатхонага йўл олади. Пайял, Арнавга қўнғироқ қилиб Кхушининг ғойиб бўлганини маълум қилади. Арнав Кхушининг қаерга кетганини билмай уни излашга тушади.
• Кхуши ортига қайтишни истамайди. Арнав мажбуран Кхушини уйга олиб келади ва сўроқсиз кўчага чиқсмалигини тайинлайди. Кхуши Арнав ҳақида қандайдир ҳақиқатни билмоқчи. Қизиқ, у нималарни хаёл қилаяпти?