АсосийSport

“Эл-Класико”ни ёш ҳакамга топшириб қўйишди

Испания чемпионати 31-туридан ўрин олган барча учрашувларга ҳакамлар тайинланди.  

Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Барселона” – “Реал” учрашувини бошқариб борадиган ҳакам номи маълум бўлди. Испания футбол федерациясининг ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, “Эл-Класико”ни 33 ёшли Хосе Эрнандес бошқариб боради.

Қайд этиш керакки,  “Барселона” – “Реал” учрашуви 2 апрель куни кеч соат 23:30 бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар