1

Избосканда Пахтаободлик валютафуруш қамалди

ЖИНОЯТ 21.06.2021, 20:24
Избосканда Пахтаободлик валютафуруш қамалди

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди томонидан Избоскан туманидаги мусиқа ва саънат мактаби биносида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида, Пахтаобод тумани, Хайрабод МФЙ, Янги хаёт кўчасида яшовчи М.Х. (исми, фамилияси ўзгартирилган) томонидан валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланганлигига оид маъмурий кўриб чиқилди.

Судда ҳуқуқбузарнинг кўрсатуви тингланиб, маъмурий иш материаллари батафсил ўрганиб чиқилди.

Судда аниқланган ҳолатларга кўра, 2021 йил 11 июнь куни фуқаро Ш.М.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ҳуқуқбузар М.Х. Пахтаобод туманида жойлашган “Деҳқон бозори” ҳудудида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келиб, ҳар бир 1 АҚШ долларини 10.500 сўмдан сотишга келишиб, жами 200 АҚШ долларини фуқаро Ш.М.га 2.100.000 сўмга сотган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Суд якунда Ш.М.нинг шахси, ёши, оилавий шароити инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 170-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, ашёвий далил тариқасида олинган 2.117.200 сўм пуллар давлат фойдасига мусодара қилиниб, Ш.М.дан қамоқда сақлаш учун сарфланган ҳаражатлар ҳисобидан ҳар бир кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоиз, яъни  

36.750 сўмдан жами 551.250 сўм давлат фойдасига ундириш белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1