“Барселона” клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жорий йилнинг ёзида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишни истайди, деб хабар беради goal.com.
“Мен мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишни истайман. Олтин медаллар учун эмас, мамлакатим шаъни учун. Бразилиялик мухлисларга катта ваъдалар бера олмайман. Фақатгина, яна бир бор Олимпия термасида тўп суриш шарафига муяссар бўлмоқчиман”, – дейди 24 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган футбол бўйича Олимпиада ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган.





