АсосийJamiyat

Тошкентдаги супермаркетда 1 кг довча 119 минг сўмдан сотилмоқда

Тошкент шаҳридаги супермаркетларда довча сотуви бошланди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребители.уз” гуруҳига таяниб,“Uz24.uz” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Next савдо мажмуасининг биринчи қаватида махсус идишларга солинган довчалар граммига қараб, 10-15 минг сўмдан сотилмоқда. Яна бир фойдаланувчи эса Сирғали туманидаги Кorzinka супермаркетида довчанинг 1 килограмми 119 минг сўмдан сотилаётганини айтган.

Мазкур дўконларга ўз вақтидан эрта ҳосил бўлган довчалар қаердан олиб келинаётгани маълум эмас.

    Бошқа янгиликлар