“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар 2012-2014 йиллар давомида солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Folha de Sao Paulo нашрига таяниб, Сhampionat.com хабар бермоқда.
Неймар иши билан шуғулланган Сан-Паулу федерал суди Неймарни 46 млн еврога жаримага тортди. Бразилиялик футболчи ушбу қарорга апелляция бериши мумкин.
Аввалроқ Бразилия суди Неймарнинг солиқ тўламаганлиги учун унинг мол-мулки, шахсий самолёти ва вертолёти, шунингдек, яхтасини мусодара қилганди.





