1

Бухорода 63 ёшли фуқаро ер талашиб, синглисини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 07.07.2021, 08:30
Бухорода 63 ёшли фуқаро ер талашиб, синглисини пичоқлаб ўлдирди

Олот туманида ака-сингилнинг жанжали ўлим билан якун топди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 4 июль куни Олот тумани Усмоншайх маҳалласида яшовчи, 1958 йилда туғилган нафақадаги 63 ёшли Т.Ҳ. исмли шахс, 1963 йилда туғилган ўзининг синглиси 58 ёшли Т. Р. билан ер жой талашиши оқибатида келиб чиққан жанжал вақтида синглисининг кўкрак қафаси ҳамда бел соҳасига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада, Т.Р. олган тан жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олот тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Т.Ҳ. иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1