1

Божхонадан салкам 701 млн. сўмлик ноқонуний товарларни олиб ўтишга уринганлар аниқланди

ЖИНОЯТ 07.07.2021, 11:54
Теглар: Божхона
Божхонадан  салкам 701 млн. сўмлик ноқонуний  товарларни  олиб ўтишга уринганлар аниқланди

Бу ҳақида Бухоро вилояти Божхона бошқармаси хабар берди. Маълум бўлишича, куни кеча “Олот” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишганида,божхона кўриги давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати салкам 439 млн. сўмлик, 29 ўринда “металл иплар” товарларининг борлиги аниқланган.

Яна бир ҳолатда мазкур постга кириб келган юк автомашинаси “Инспекцион кўрик мажмуаси” орқали белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган вақтда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 262 млн. сўмлик жами 63 номдаги 1161 дона автоэҳтиёт қисмлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳарактлари давом эттирилаётгани айтилмоқда.

 

Шарҳлар

Тошкентда 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди (фото)

30.09.2022, 19:13

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Божхона ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари...
"Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи қўлга олинди

08.07.2022, 12:01

Фарғона аэропортидаги божхоначиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, "Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С....
«Андижон» божхона пости бошлиғи ва унинг икки ходими ҳибсга олинди (видео)

07.04.2022, 13:47

Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни Президент божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб,  Давлат божхона қўмитасига...
Андижонда ноқонуний косметика воситалари аниқланди

14.12.2021, 21:50

Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.Хусусан, Андижон аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро З.Ў....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1