АсосийSalomatlik

Зотилжам касаллиги кўпаяётганлигининг сабаблари маълум қилинди

'Зотилжам касаллиги кўпаяётганлигининг сабаблари маълум қилинди'ning rasmi

Зотилжам (пненвмония) касаллиги кўпаяётганлигининг сабаблари маълум қилинди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева бу борада батафсил маълум берди.

Коронавирус касаллиги билан бирга зотилжам (пневмония) касаллиги ҳам кўпаяётганлиги ростми?

Ҳа, рост. Шифокорлар коронавирус билан бир вақтда бошқа инфекцион омил, яъни турли бошқа вирус ва бактериялар чақирган зотилжам касаллиги билан ҳам курашишига тўғри келмоқда.  Тўғри, бу касаллик худди коронавирусга ўхшаб шамоллаш аломатларидан бошланади, лекин унинг кечуви ва организмдаги ўзгаришларида тафовутлар бўлади.

Ҳозирги мавсумда зотилжам касаллигининг ортиши инсон организмида мойиллик бор ҳолатда, бугунги жазирама иссиқ кунлари ҳаддан ортиқ муздек душ қабул қилиб ёки бассейнда чўмилиб, сўнг меъёридан ортиқ кондиционерлардан фойдаланиш, музлатгичдан яхлатилган ичимликларни истеъмол қилиш оқибатидандир.  

Шу билан бирга, аномал иссиқ кунлар инсонда қон қуюлиш ҳолатларини кўпайтиради, бу эса ўз ўрнида юрак қон-томир касалликларининг кўпайишини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Қон қуюлиши эса коронавирус инфекцияси учун жуда қулай шароитдир ва агарда вирус организмга тушса, оғир даражага ўтиб кетиши осон бўлади.

Шу сабаб, коронавирус инфекцияси билан бирга, иссиқ кунларда инсон организмида келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа касалликлардан ҳам ўзингизни ҳимоя қилишингизни сўраймиз.  

Бунда, доимий равишда илиқ ёки иссиқроқ суюқликларни ичиб туриш керак, шунингдек, соғлом овқатланиш, яъни овқат рационида мева ва сабзавотларни кўпайтириш, енгил ҳазм бўлувчи овқатларни истеъмол қилиш, куннинг қуёш тик турган вақтларида ташқарида юришдан сақланиш, спиртли ичимликлар истеъмолини чеклаш ҳамда кондиционерлардан унумли ва самарали фойдаланиш зарурдир.

Буюк Британияда 19 июлдан карантин қоидалари олиб ташланиши белгиланмоқда экан, деган хабарлар мавжуд, бунинг сабаби нима?

Буюк Британия биринчилар қаторида 2020 йил сентябрь-октябрь ойларида аҳолисини оммавий вакцинация қилишни бошлаган эди. Вакцинация билан қамраб олиш жараёни аҳоли орасида коронавируснинг “британча” штамми жуда кенг тарқалаётган вақтга тўғри келади. Шу даврда у ерда касалланиш ва ўлим ҳолатлари сони жуда кўпайган давр эди.  

Бугунги кунга келиб, Буюк Британия ҳақиқатан ҳам 19 июлдан карантин талабларини олиб ташлашни режалаштираётгани тўғрисида мақолалар мавжуд. Мақолада Буюк Британиянинг Бош вазири катта ёшли аҳолининг 86%и  вакцинациянинг биринчи босқичи билан қамраб олинганлиги, бу эса оммавий иммунитет ҳосил қилиши учун етарли кўрсаткич бўла олишини асос сифатида келтиради. 

    Бошқа янгиликлар